Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва мавсумга хос бўлмаган салқин об-ҳаво кузатилади

Дата: 09:57, 21-05-2014.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва мавсумга хос бўлмаган салқин об-ҳаво кузатилади, ёмғир фақат республиканинг тоғли туманларида ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсади, 12-17 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 23-25° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 15-20 м/сгача чиқиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: