Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ жазирама кузатилади
Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ жазирама кузатилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16° илиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан, баъзида ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан, вақти-вақти билан шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.