Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – 10 январ куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, Устюрт бўйича кечаси ва кундузи 0-5° совуқ, бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию 1-6° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: http://fotokto.ru/photo/concurs/view/101426.html