Деярли икки ой ичида 9 мингдан зиёд киши Ўзбекистонга кириш визаси олди
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Деярли икки ой ичида 9 мингдан зиёд киши Ўзбекистонга кириш визаси олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“(…) ушбу тизим (e-visa.uz – ЎзТАГ) ишга тушганидан сўнг ўтган 50 кун ичида 9 мингдан зиёд киши Ўзбекистонга кириш визаси олди, улар бутун дунёдан бўлган 45 мамлакат фуқароларидир”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Қўмита рейтингига кўра, 15 июлдан 5 сентябрача энг кўп визалар Хитой (2043), АҚШ (998) ва Буюк Британия (900) фуқароларига берилган. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (716), Франция (588), Германия (509) ва Италия (417) бормоқда. Рейтинг охирида Польша (356), Австралия (346) ва бошқа мамлакатлар (1896) жойлашган. Ҳисобот даврида берилган визаларнинг умумий сони 9073 ташкил қилди.
“Визани расмийлаштиришнинг осонлиги сайёҳлар учун расмий тартибларни енгилллаштирди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, 2018 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда e-visa.uz электрон кириш визаларини бериш ва расмийлаштириш тизим иш бошлаган. Бу Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 4 июлда имзоланган “Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тутилган эди.
Электрон кириш визаларини бериш тизими Ўзбекистон туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш мақсадларида жорий этилган.
Сурат манбаи: https://nuz.uz