Дин ишлари бўйича қўмитада “Иегова шоҳидлари” делегацияси билан ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолияти муҳокама қилинди

Дата: 15:26, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Дин ишлари бўйича қўмитада “Иегова шоҳидлари” делегацияси билан ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолияти муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қўмита матбуот хизматига асосланган ҳолда.

  Маълумотга кўра, 28 июн куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев “Иегова шоҳидлари” диний ташкилоти делегацияси — АҚШдаги бошқарув Кенгаши вакили Кеннет Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Лорецо Трапанезени қабул қилган.

Хабар берилишича, делегация қўмита фаолияти ва Ўзбекистонда давлат ва дин алоқаларининг асосий принциплари билан таништирилган.

“К. Флодин ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва ташрифдан кўзланган мақсад ташкилотнинг республикадаги фаолияти масалаларини муҳокама қилиш бўлганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у ўтказилган қабулдан мамнун эканлигини билдирди”, - дейилади қўмита хабарида.

Учрашув сўнгида томонлар келгусида ҳам бу каби мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: