“Динамо” Тбилиси ва “Пахтакор” Тошкент дуранг ўйнадилар
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – “Динамо” Тбилиси ва “Пахтакор” Тошкент фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви дурангга якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот пойтахт жамоаси сайтида жойлаштирилган.
Ўйин 22 ноябр куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтди ва “Динамо” Тбилиси томонидан Тошкентда москванинг “Торпедо” клубига қарши ўтказилган машҳур учрашувининг 50 йиллигига бағишланган эди.
“Пахтакор” ва Тбилисининг “Динамо” жамоалари фахрийлари баҳси 4:4 ҳисоби билан якунланди. Голларни тбилисиликлардан Михаил Кавелашвили ва Георгий Деметрадзе (ҳар бири 2тадан), ўзбек жамоаси томонидан эса Игор Шквирин, Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов ва Рустам Дўрмоновлар киритдилар.
Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Тошкентда “Динамо” Тбилиси ва “Пахтакор” Тошкент фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эди.


