Дипломат ва кўнгиллилар Тошкентдаги анъанавий “Мустақиллик қасидаси” концертида чиқиш қиладилар

Дата: 15:03, 28-08-2015.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Тошкент дипломат ва кўнгиллилари Мустақиллик кунига бағишланган анъанавий “Мустақиллик қасидаси” концертида чиқиш қиладилар, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвон саройи (ХМКС) сайтида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, концерт 29 августда Тошкентдаги ХМКСда бўлиб ўтади. Унда ҳаваскор опера ижрочилари қатнашадилар. Хусусан, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар, кўнгилли ва талабалар чиқиш қиладилар.

Концерт ХМКСнинг “Буюк ипак йўли тароналари” классик вокал гуруҳи томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг бадиий раҳбари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг солисти Шукур Ғофуров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: