Дмитрий Андрейкин Тошкентдаги ФИДЕ Гран-приси етакчиси Хикару Накамуруга етиб олди

Дата: 17:57, 28-10-2014.

Токент. 28 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Санъат галереясида Тошкентдаги ФИДЕ Гран-при турниринг навбатдаги тури бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича ўз ватандоши Сергей Карякинни енгган Дмитрий Андрейкин (Россия) мусобақа етакчиси Хикару Накамуруга (АҚШ) етиб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Magichess.uz сайтига асосланган ҳолда.

Турнинг яна бир эсда қоларли партияси Шахриёр Мамедёровнинг (Озарбайжон) Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) устидан ғалабаси бўлди.

Борис Гельфанд (Исроил) - Максим Вашье-Лаграв (Франция), Аниш Гири (Голландия) - Теймур Ражабов (Озарбайжон) ва Баадур Жобава (Грузия) - Дмитрий Яковенколар (Россия) ўртасидаги партиялар дурангга якунланди.

Ҳозир турнирда ўйинчилар 6-турдан кейин Андрейкин, Накамураларда 4, Мамедёров, Жобава, Вашье-Лагравларда 3,5, Ражабов, Гири, Яковенколарда 3, Каруан, Карякинларда 2,5, Гельфандда 2 ва Қосимжоновда 1,5 очко бор.

Бугун, Тошкент вақти билан соат 14:00да 7-тур ўйинлари бошланди. Турда Яковенко - Андрейкин, Қосимжонов - Накамура, Вашье-Лаграв - Жобава, Ражабов - Мамедёров, Карякин - Гири, Каруана – Гельфанд жуфтликлари ўйнайди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 20 октябр-3 ноябр кунлари Тошкентда 2014-2015 йилги ФИДЕ Гран-приси бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: