Доллар курсининг пасайиши Ўзбекистонда ноқонуний валютачилар сонининг ошишига олиб келади

Дата: 16:53, 04-10-2017.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Марказий банк томонидан доллар курсининг иккинчи марта пасайтирилиши Ўзбекистонда валютани ноқонуний алмаштириш билан шуғулланувчи валютачилар сонининг ошишига олиб келади.

Америка валютасининг курси 8100дан 8060гача сунъий равишда пайсайтирилди.

Ўз-ўзидан савол туғилади: банк назоратчиси нега ўзбек сўмини мунтазам равишда мустаҳкамламоқда. Аслида, 5 сентябрда Ўзбекистонда валюта сиёсатини либераллаштириш йўлида қатъий қадам қўйилган эди. Ўша кундан бошлаб МБ $1 эвазига 8100 курси билан валюта қора бозорини йўқотиш жараёнини бошлаб берди.

Аммо бунга бир муҳим нарса: жисмоний шахсларнинг нақд валюта сотиб олиш имконияти йўқлиги халақит бермоқда. Эркин алмаштириладиган валютани конверсион карталарга сотиб олиб, ундан хорижда бемалол фойдаланиш кўзда тутилди.

Табиийки, валюта волатиллиги, яъни сўмнинг долларга нисбатан кейинги кунги курсини аниқлаш мураккаб бўлган шароитда Ўзбекистон ичида кўчмас мулк ва автомобиллар савдосида ЭАВдан фойдаланилади. Буни нафақат ҳатто мен каби дилетантлар, балки МБда кўпчиликни ташкил қилувчи мутахассислар ҳам яхши тушунади.

Яъни конверсион карта ҳеч кимни қониқтирмайди. Яъни нақд валюта Ўзбекистоннинг ўзида жуда зарур. Яъни 1 октябрдан жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш бўича виртуал ваъда ҳақиқатга айланиши зарур.

Шу билан бирга банк назоратчиси сўмни мустаҳкамлаб, долларни кучсизлантиришда давом этмоқда. Бу эса, алмаштириш пунктларининг аҳоли учун қизиқарлилигини кескин пасайтирмоқда, айни пайтда исталган суммани алмаштиришга тайёр бўлган ноқонуний валютачиларнинг ишини янада долзарблаштирмоқда.

Бошқача айтганда, МБ ўзи билган ёки билмаган ҳолда валюта сиёсатини либераллаштиршга қарши ишламоқда. Бунга балки, банк назоратчиси бошлиғи давлат раҳбарига “сўм мустаҳкамланмоқда” туркумига кирувчи ижобий янгиликларни етказиб туриши керак бўлган эски инерция сабаб бўлгандир.

Фақат мақола бошидаги каби, битта савол буғилади – сабаб?

Янгилик билан ўртоқлашиш: