Донгвук Ли Ўзбекистон соғлиқни сақлар вазирининг ўринбосари ва бош вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Дата: 16:33, 12-02-2019.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Жанубий Корея фуқароси Донгвук Ли Ўзбекистон соғлиқни сақлар вазирининг ўринбосари ва бош вазирининг маслаҳатчиси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон президентнинг Қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, у соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланди.

Хусусан, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини мамлакатда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

Донгвук Ли айни пайтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган эди.

Сурат манбаи: pv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: