“Dori-Darmon” АК мутахассислари Германияда стажировкадан ўтадилар

Дата: 17:26, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – “Dori-Darmon” АК мутахассислари Германиянинг етакчи компанияларида корпоратив бошқарув соҳасида малакаларини ошириш мақсадларида стажировкага йўлланма олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АК маълумотларига кўра, Ўзбекистон топ-менеджерлари учун корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув ходимлари малакасини ошириш бўйича 4 босқичли ўқув курсининг энг яхши тингловчилари немис компанияларида таълим олишга эга бўлдилар.

Конкурс якунлари бўйича “Dori-Darmon” АК 6 вакилидан 5 Даймлер АГ, Сименс АГ, Тиссен Крупп АГ, Байер АГ ва бошқа етакчи немис ширкатларида малака оширадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: