“Дори-дармон” АК Ўзбекистон бўйлаб 129 ижтимоий дорихоналар очади

Дата: 17:41, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 2016 йилда “Дори-дармон” акционерлик компанияси (АК) Ўзбекистоннинг туман марказларида 129 ижтимоий дорихоналар очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, улар “Дори-дармон” АК тизимидаги дорихона муассасалари ҳузурида шакллантирилади. 58 ижтимоий дорихоналар мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ишлай бошлайди.

Эслатиб ўтамизки, “Дори-дармон” АК омборларида 2,5 мингдан зиёд дори воситалари мавжуд. Агар 2014 йилда улгуржи савдо кўрсаткичи 367,8 млрд сўмни, чакана савдо 150,9 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда навбати билан 474,8 млрд ва 203,7 млрд сўмга тенг бўлди.

“Dori-Darmon” АК Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги даволаш тиббиёт муассасалари (ДТМ) учун асосий дори воситалари етказиб берувчидир. 2015 йилда компания 49,8 млрд сўмлик, бошқа ДТМга 9,9 млрд сўмлик дори-дармонлар етказиб берди.

2015 йилда компания тизимида 168 янги иш жойи яратилди, 2016 йилнинг I чорагида эса яна 36 иш жойи ташкил этилди. “Дори-дармон” таркибида ҳозирда 4,2 минг киши меҳнат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: