“Dori-Darmon” акционерлик компаниясининг кредит рейтинги тасдиқланди

Дата: 09:50, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – “Dori-Darmon” акционерлик компаниясининг қимматли қоғозлар эмитенти кредит рейтинги миллий шкала бўйича “uzA+” даражасида “барқарор” прогнози билан тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Баҳо “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан 2015 йил II ярим йиллиги якунлари бўйича берилган.

 РА маълум қилишларича, берилган рейтинг компаниянинг ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришини англатади.

“Dori-Darmon” АК активлари жами 234,7 млрд сўмга етди, бу эса 2014 йилга солиштирганда 22,23% кўпдир.

 Ширкатнинг даромад келтирувчи активлари 0,48% кўпайиб, ялпи активларнинг 48,3% етди (2014 йилнинг муқобил даврида – 58,75%). Уларнинг асосий қисмини хўжалик жамиятларига берилган қарзлар ва товарлар ташкил қилади (навбати билан 53,28% ва 46,32%).

Ишлаб чиқариш заҳиралари Даромад келтирувчи активларнинг 0,4% ташкил қилди.

Кўриб чиқилган даврда “Dori-Darmon” АК капитал базаси юқори деб баҳоланмоқда. Акционерлик капитали ҳажми 86,3 млрд сўмни ташкил этди (+59,26%).

Заҳира капитали 18,7 млрд сўмга етди (+9,59%).

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда компания таркибида 8 акционерлик жамияти ва 12 МЧЖ, бўлиб, улар таркибида мамлакатнинг турли ҳудудларида 17 улгуржи омборлар, 15 назорат таҳлилий лабораториялар, 1381 дорихоналар мавжуд. Чакана савдо нуқталарининг 76% зиёди қишлоқ ерларда жойлашган. Жумладан, 817 филиаллар қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган.

$1 = 2899,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: