“Дори-Дармон” товар айланмасини деярли чоракка оширди

Дата: 18:33, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 2016 йилда “Дори-Дармон” акционерлик компаниясининг товар айланмаси 832,16 млрд сўмни ташкил қилиб, 2015 йилдагига нисбатан 22,3% кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ширкат ҳисобот мажлисида очиқланган статистикага мувофиқ, соф даромад 44,8 млрд сўмни (+17,7%), ялпи фойда 188,14 млрд сўмни (+26,7%) ташкил қилган.

Компания 99,47 балл билан 116 давлат ва хўжалик бошқаруви таркиблари орасида NIS.UZ сайти рейтингида 1 ўринни эгаллаб тургани қайд этилган.

Эслатиб ўтамизки, “Дори-Дармон” – Ўзбекистондаги етакчи дори воситалари етказиб берувчидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: