“Dori-Darmon” ўзбек улгуржи савдо корхонаси 182,7 млрд сўмлик маҳсулот сотди

Дата: 16:09, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11 ойида “Dori-Darmon” акционерлик компаниясининг фармацевтика маҳсулотлари улгуржи савдоси ҳажми 182,7 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, 2014 йилда ушбу кўрсаткич 150,9 млрд сўмга, 2013 йилда 136,5 млрд сўмга тенг бўлган. Бу кўрскткичнинг ўсишига “Dori-Darmon” АК тармоғида 2,5 мингдан ошиқ дори воситаларининг доимий мавжудлиги билан изоҳланади.

“Dori-Darmon” АК Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги даволаш тиббиёт муассасалари (ДТМ) учун асосий етказиб берувчидир. Жорий йилнинг 11 ойида уларга 44,8 млрд сўмлик, бошқа ДТМ 8,6 млрд сўмлик (2014 йилда 38,5 млрд ва 7,8 млрд сўмлик) дори-дармонлар етказиб берилди.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда компания таркибида 8 акционерлик жамияти ва 12 МЧЖ, бўлиб, улар таркибида мамлакатнинг турли ҳудудларида 17 улгуржи омборлар, 15 назорат таҳлилий лабораториялар, 1381 дорихоналар мавжуд. Чакана савдо нуқталарининг 76% зиёди қишлоқ ерларда жойлашган. Жумладан, 817 филиаллар қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: