ДСҚ солиқ тўловчилар учун янги электрон портални ишга туширди

Дата: 14:15, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) солиқ тўловчилар учун янги электрон портални ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).   

 “Лойиҳанинг асосий мақсадлари — давлат солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, хизматлар билан боғлиқ маъмурий харажатларни камайтириш кабилардан иборат”, - деб таъкидлашди ДСҚда.

 Уни амалга ошириш доирасида Давлат солиқ қўмитаси маълумотларни қайта ишлаш базасида махсус инфраструктура яратади. 

Шунингдек, электрон хизматларни кўрсатиш кўрсаткичларининг сифат ва сон жиҳатидан кузатиш, фойдаланувчилар ва хизматларга мурожаатларга доир статистика бўйича комплекс илова яратилди.

Солиқ тўловчилар ҳар бир хизмат бўйича ўз фикрлари ва баҳоларини қолдириши, солиқ органлари эса – солиқ тўловчиларнинг фикрларини ўрганиш, таклиф ва эътирозларини кўриб чиқиш имконияти мавжуд.

Бугунги кунда солиқ органлари томонидан 26 турдаги электрон хизматлар кўрсатилмоқда. 10 атрофиди янги хизматлар синов тариқасида кўрсатилмоқда. Солиқ тўловчилар хизматлардан уларнинг тоифаси ва турган жойидан қатъий назар фойдаланишлари мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: