ДСҚ ва Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда таваккалчиликларни бошқариш тизимини такомиллаштирадилар

Дата: 11:08, 14-07-2015.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида (ДСҚ) Халқаро молия корпорациясининг Марказий Осиёда савдо ва рақобатбардошлик масаласи бўйича минтақавий амалиёти бошлиғи Кристофер Миллер бошлиқ делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув давомида текширишлар тизимида таваккалчиликлар таҳлилини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳа якунлари сарҳисоб қилинди, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари аниқланди. Хусусан, томонлар трансферт нархлари ва электрон ҳисоб фактураларини жорий этиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиршни режалаштирмоқдалар”, – деб таъкидлашди ДСҚ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, кейинги бир неча йилда Халқаро молия корпорацияси маслаҳатчилари кўмагида Ўзбекистонда “Таваккалчиликлар таҳлили” дастурий маҳсулотини яратиш мақсадида халқаро тажриба ўрганилди. 

Натижада, ДСҚ ҳузуридаги Янги технологиялар маркази томонидан махсус дастур ишлаб чиқилиб, мамлакат солиқ тизимига жорий этилди. Бугунда ХМК иштирокида уни такомиллатириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, жорий йил апрелда умумсолиқларни тўловчи солиқ тўловчилар ва соддалаштирилган солиқ тўлашни қўлловчи корхоналар учун таваккалчиликларни баҳолаш бўйича 30 атрофида меъёрлар ишлаб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: