Душанба куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳарорат деярли 40 даражагача қизийди

Дата: 09:28, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Душанба куни Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳарорат деярли 40 даражагача қизийди, Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, Устюрт бўйича 5-10°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° иссиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://aat-travel.uz/en/termez

Янгилик билан ўртоқлашиш: