Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида кундузи 7°дан 10°гача илиқ бўлиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Душанба, 9 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида кундузи 7°дан 10°гача илиқ бўлиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Тошкент Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, баъзи жойларда 5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, Қашқадарё вилояти бўйича 5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, баъзи жойларда 7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида бўлади.