Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда

Дата: 09:36, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Душанба, 29 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 35-40°, Сурхандарё вилоятида баъзи жойларда 42° иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: