Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 10:44, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади, Устюрт бўйича кечаси 27 даражагача совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° совуқ, кундузи 2-4° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ, Устюрт бўйича кечаси 22-27° совуқ, кундузи 12-17° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга кучсиз туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, чўл ҳудудларида кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 /сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол имолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.samuzinfo.net/%D1%84%D0%BE%D1%82%D0%BE-%D1%81%D0%B0%D0%BC%D0%B0%D1%80%D0%BA%D0%B0%D0%BD%D0%B4%D0%B0/%D0%B7%D0%B0%D1%81%D0%BD%D0%B5%D0%B6%D0%B5%D0%BD%D0%BD%D1%8B%D0%B9-%D1%81%D0%B0%D0%BC%D0%B0%D1%80%D0%BA%D0%B0%D0%BD%D0%B4/

Янгилик билан ўртоқлашиш: