Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ иссиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 09:03, 16-07-2018.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида қуруқ иссиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, баъзи жойларда 43 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24° иссиқ, кундузи 38-40° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, чўл ғудудида 31-32°, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.inform.kz/ru/alemde-shilde-ayynda-rekordty-dengeyde-aptap-ystyktar-tirkeldi_a2797898

Янгилик билан ўртоқлашиш: