Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ва қор аралаш шамолли об-ҳаво бўлиши бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 11:10, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Душанба, 23 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ва қор аралаш шамолли об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушади. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: