Душанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасаяди ва ёмғир ёғиб ўтади

Дата: 08:37, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Душанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасаяди ва ёмғир ёғиб ўтади, энг иссиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзи жойларда 25-30 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзи жойларда 25-30 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзи жойларда 25-30 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзи жойларда 25-30 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзи жойларда 25-30 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/04/14/rains/

Янгилик билан ўртоқлашиш: