Душанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қорга айланувчи ёғингарчиликлар бўлиб ўтади

Дата: 09:34, 08-01-2018.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Душанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳамда тоғлардан ташқари деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида қорга айланувчи ёғингарчиликлар бўлиб ўтади, 8 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.advantour.com/rus/uzbekistan/news/20120131-42.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: