Душанба куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмаслиги прогноз қилинмоқда

Дата: 09:55, 04-11-2019.

Тошкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Душанба куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмаслиги прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти билан ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, жойларда кучли ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ 2 даража илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, 25-28 м/с шиддат билан бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, жойларда кучли ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, 25-28 м/с га шиддат билан бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, жойларда кучли. Шамол ғарбдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, 25-28 м/с га шиддат билан бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, жойларда кучи. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, 25-28 м/с шиддат билан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, жойларда кучли. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, 23-28 м/с шиддат билан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: goodfon.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: