Душанба куни Фарғона водийсида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 10 июнь. ЎзТАГ – Душанба куни Фарғона водийсида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: tv.ua