Душанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши ва шамол эсиши кутилмоқда
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Душанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши ва шамол эсиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-14° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: reading.com.ua