Душанба куни Сурхандарё вилоятида ҳарорат деярли 40 даражагача қизийди

Дата: 09:28, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Душанба, 30 апрел куни Сурхандарё вилоятида ҳарорат деярли 40 даражагача қизийди, Тошкент ва қатор вилоятларда ёмғир ёғиб ўтади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечга бориб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик бўлмайди, кундузи баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин бўлмайди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://boris-mavlyutov.livejournal.com/204214.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: