Душанба куни Тошкент ва Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши кутилади

Дата: 09:38, 14-10-2019.

Тошкент. 14 октябрь. ЎзТАГ – Душанба куни Тошкент ва Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши кутилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.         

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 9-14° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: old.baq.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: