Душанба куни Ўзбекистон ғарби ва шимолий-ғарбида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Душанба, 13 июн куни Ўзбекистон шимолий-ғарбида ёмғир ёғиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 28-33°, Хоразм вилояти бўйича 35-40° иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 38-43 иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво баъзи жойларда бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.