Душанба куни Ўзбекистонда бироз совуқ бўлиши, туман тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 10:04, 25-11-2019.

Тошкент. 25 ноябрь. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистонда бироз совуқ бўлиши, туман тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° совуқ, кундузи 2-4° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, жойларда 10-12° гача совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, жойларда 10-12° гача совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси о-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: fb.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: