Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 10:43, 15-04-2019.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ - Душанба 15 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кунннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди.Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди.Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: