Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлиб, ҳаво ҳарорати пасайиши прогноз қилинмоқда

Дата: 10:34, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлиб, ҳаво ҳарорати пасайиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ, бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м баландликда кўчки хавфи бор.Шамол шарқдан ғарб томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: goodfon.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: