Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлиши ва ҳаво ҳароратининг совуши кузатилади

Дата: 10:07, 06-01-2020.

Тошкент. 6 январь. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёғингарчилик бўлиши ва ҳаво ҳароратининг совуши кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларга ёмғир ёғади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, жойларда 2° гача совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчилик бўлади. Жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: cheltv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: