Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 09:44, 08-04-2019.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Душанба, 8 апрель куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: