Душанба куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда

Дата: 10:37, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – Душанба, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 19-21° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, жойларда 3° гача совуқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: pinterest.es

Янгилик билан ўртоқлашиш: