Душанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади

Дата: 10:11, 15-07-2019.

Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – Душанба, 15 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-27°, кундузи 40-42° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 39-44° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29°, жойларда 30-32°гача, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29°, жойларда 30-32°гача, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: noi.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: