Душанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 09:49, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Душанба, 1 апрель куни Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин.Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 1    2-17 га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9°, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° кундузи 5-10° илиқ бўлади.


Сурат манбаи: bel.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: