Душанба куни Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 10:40, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Душанба, 29 апрель куни Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечга бориб ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, кечга бориб ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёғингарчиликлар бўлади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятидан 2000 м баландликда кўчки хавфи бор.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: tumen.kp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: