Душанба куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 09:56, 04-03-2019.

Тошкент 4 март. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдандан 7-12 м/с тезликда эсади. Жойларда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат кечаси 3° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Жойларда 15-10 м/с тезликда кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: arnapress.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: