Душанба куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади

Дата: 11:25, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ - Душанба куни Ўзбекистоннинг фақат шимолий-ғарбида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиб, шамол кучаяди, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда эса ғарбдан эсиб, 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, шимолда 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: