Душанбе мэри Ўзбекистон ва Россия элчилари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Дата: 11:28, 14-04-2017.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Душанбе мэри Ўзбекистон ва Россия элчилари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Ўзбекистон ва Россиянинг Тожикистондаги  элчилари Шоқосим Шоисламов ва Игорь Лякин-Фроловни қабул қилди. Суҳбат давомида томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар”, - деб хабар қилади шаҳар мэрияси матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистон элчиси билан учрашувда Душанбе мэри ўзбек томони билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Душанбе мэри Тошкент ўртасида авиаалоқа қайта тикланганлигини қониқиш билан қайд этди.

Суҳбатдошлар машинасозлик, маиший техника ишлаб чиқариш ва бошқа турли соҳаларда қўшма корхоналар ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов билан учрашувда Душанбе шаҳри ва РФ турли субъектлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: