Душанбе Тошкентга ўзининг кўргазмасини ўтказиш санаси ва жойини таклиф қилди
Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Душанбе Тошкентга ўзининг кўргазмасини ўтказиш санаси ва жойини таклиф қилди, деб хабар қилади сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган расмий мактубида Тошкентда тожик саноат маҳсулотларининг биринчи кўргазмасини 11-14 октябр кунлари ўтказишни таклиф қилди. Кўргазма “Ўзэкспомарказ” кўргазма марказининг ҳудудида ўтказилиши мумкин”, - деб хабар берди Тожикистон ҳукуматидаги манба.
Қўшни республика пойтахтида 64 та тожик корхоналарининг маҳсулотлари тақдим этилиши кутилмоқда.
Саноат вазирлиги томонидан тузилган Тожикистон саноат товарлари рўйхатида қурилиш материаллари (цемент, гипсокартон, минерал қоришма, кварц қуми); тоғ-кон қазиб олиш маҳсулотлари (қўрғошин, рух, мис кукунлари, симоб ва заргарлик буюмлари); машинасозлик саноати ва металларни қайта ишлаш (саноат портловчи материаллари, алюминий профиллар, қурилиш арматураси); енгил саноат (пахта толаси ва матолар, тикув ва трикотаж буюмлари, пайпоқлар, қайта ишланган тери, гилам маҳсулотлари, ипак толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари) кабилар бор.
Икки қўшни давлат пойтахтларида саноат маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форумни ташкил қилиш тўғрисидаги битимга Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида ўтган йил охирида Душанбеда ўтказилган йиғилишида эришилган эди.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг апрел ойининг иккинчи ярмида Душанбеда Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтган эди. Тўрт кун давом этган тадбирда 160 дан ортиқ ўзбек компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш этган эдилар. Бу ерда жами Ўзбекистоннинг 1,5 мингдан зиёд моллари намойиш этилган эди.
Кўргазма ва икки мамлакат тадбиркорларининг форуми якунлари бўйича $35 млндан зиёдлик деярли йигирмата ҳамкорлик ҳақида ҳужжатлари имзоланган эди.