Душанбе Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги келишувни ратифицикация қилди

Дата: 16:07, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 мартда Душанбега ташрифи доирасида имзоланган Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги келишув тожик парламенти томонидан 4 майда ратифицикация қилинди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

Тожикистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Фаррух Хамрализода шартнома тақдимотида инвестициялар ва имзоланган келишувга мувофиқ, ҳар бир тараф ўз ҳудудида бошқа томоннинг инвестицияларни амалга оширишини рағбатлантириши, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини олишини таъкидлади.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, икки мамлакат инвесторлари учун пул маблағларини эркин ўтказиш кафолатланади”, - дея қайд этди Хамрализода.

У шартнома 10 йил давомида юридик кучга эга бўлиши, бу давр якунлангандан сўнг белгиланган тартибда автоматик равишда яна 10 йилга узайтирилиши мумкин, деб қўшиб қўйди.

Шунингдек, бугун Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капиталдан солиқ тўлашнинг олдини олдини ҳақидаги шартномани ратификация қилди.

Ушбу ҳужжат даромад ва мол-мулкларни икки томонлама солиққа тортишни бартараф этишга қаратилган.

Сурат манбаи: https://www.youtube.com/watch?v=_LmZdV2vLtw

Янгилик билан ўртоқлашиш: