Душанбе ва Тошкент авиаалоқани қайта тиклаб, виза тизимини енгиллиштириш ниятидалар

Дата: 22:33, 28-12-2016.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Тожикистон ва Ўзбекистон авиаалоқани қайта тиклаб, виза тизимини енгиллиштириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) чоршанба куни ТР президенти матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Тожикистон ўзбек томонининг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклашига оид ташаббусини, шунингдек, темир йўл участкаларини қайта тиклаш, виза тизимини бекор қилиш ва енгиллаштириш ҳамда чегара масалаларини ҳал қилишда муносабатларнинг ижобийлашувини ижобий баҳолайди”, - деди Душанбеда давлат раҳбари Эмомали Рахмон Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Рустам Азимов билан учрашувда.

Хусусан, тожик томони темир йўл участкаларини қайта тиклаш, темир йўл орқали юк ташиш тарифларини пасайтириш, электр энергия импорти ва экспортини тиклаш, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш қадамларига ижобий қарайди.

Томонлар учрашув давомида икки мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт ва коммуникация, сув, маданият, энергетика, маданият, чегаралар муҳофазаси ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожи, ўзаро тўсиқларни олиб ташлаш бўйича фикр алмашдилар.

Икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларига доир шартномавий-ҳуқуқий база 100 ортиқ хужжатларга асосланиши таъкидланди.

Шунингдек,учрашувда минтақа ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият, шунингдек терроризм, экстремизм, наркотрафик ҳамда бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Олдин хабар берилгани каби, 27 декабрда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошлиқ ўзбек делегацияси Душанбега Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун учиб кетган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: