Душанбе ва Тошкент биродарлашган шаҳарларга айланиши мумкин

Дата: 15:56, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Душанбе ва Тошкент биродарлашган шаҳарларга айланиши мумкин, деб хабар беради пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтларининг биродарлашган шаҳарларга айланиш имкониятлари Душанбе мэри Рустам Эмомали ва бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги делегация учрашувда муҳокама қилинди”, - деб хабар қилади шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Хусусан, иккишаҳар орасида дўстона муносабатлар доирасида Душанбеда “Тошкент савдо уйи”, ўзбек пойтахтида “Душанбе савдо уйи” очилади.

Шунингдек, учрашувда икккитарафлама ҳамкорликнинг бугуни ва истиқболлари кўриб чиқилди. Душанбе ва Ўзбекистон хўжалик субъектлари орасида савдо-иқтсодий муносабатлари ҳам учрашувнинг бош масалаларидан бўлди.

Томонлар яқин орада машинасозлик, енгил саноат, маиший ва хўжалик моллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар очишдан манфаатдорликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамизки, 20 июнда Душанбеда икки давлат ҳукумат делегациялари музокаралари бўлиб ўтди. Уларга ТР бош вазири ўринбосари Давлатали Саид ва ЎзР. бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов етакчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: