Душанбе ва Тошкент Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга янги т/й маршрутини муҳокама қилмоқдалар

Дата: 15:36, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Душанбе ва Тошкент Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга Туркманистонни айланиб ўтувчи янги темир йўл маршрутини очишни муҳокама қилмоқдалар, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТаджикТА).

“Ушбу масала тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг яқинда тожик пойтахтида бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилди”, - деди бугун журналистларга “Тожик темир йўллари” ДУК раҳбари ўринбосари Усмон Қаландаров.

Унинг сўзларига кўра, Душанбе-Пахтаобод-Бойсун-Қарши-Тошгузар орқали Қозоғистонга чиқувчи темир йўл очилиши кўзда тутилмоқда.

У.Қаландаров агарда келажакда мана шу йўналиш йўлга қўйилса, юк ва йўловчиларни ташиш вақти ва харажатлари анча қисқаришини таъкидлади.

“Ушбу таклиф ўзбек томони тарафидан ўрганилмоқда”, - деди тожик темир йўллари раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Тожикистонга Амузанг-Хатлон участкасида темир йўл ҳаракатини қайта тиклаб, у орқали юк ташиш тарифларини пасайтиришни таклиф қилган.

У.Қаландаров Душанбе-Кўрғонтепа йўли самарадорлигини айтиб ўтган. Унга кўра, йўл очилганидан бери у орқали 329 минг тонна юк ташилган.

“Биз ушбу йўлнинг самарадорлигини ҳис қилдик. Мамлакат жанубида йирик корхоналар қурилмоқда, ушбу йўлдан улар учун ускуналар олиб келинмоқда”, - деб таъкидлади Қаландаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: