Душанбеда чегаранинг баҳсли участкалари бўйича қирғиз-тожик музокаралари бошланди

Дата: 12:52, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 4 мартида Қирғиз Республикаси бош вазири Абдираҳмон Маматалиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тожикистон Республикасига Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ишида қатнашиш учун жўнаб кетди, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Йиғилишда томонлар Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг илгари қоғозга туширилмаган участкаларини чегаралаш бўйича иккитомонлама меъёрий ҳуқуқий хужжатларни аниқлаш бўйича ҳуқуқий асосларини қуриш масалаларини муҳокама қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: