Душанбеда МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бошланди

Дата: 12:15, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Душанбеда МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бошланди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Душанбеда МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бошланди. Иштирокчилар ўнлаб масалаларни муҳокама қиладилар, улар орасида МДҲ аъзо давлатларнинг ҳаво хужумига қарши мудофаани ривожлантириш масаласи ҳам бор”, - дейилади жума кунги хабарда.

Ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида Арманистон бош вазири Овик Абраамян, Беларусь бош вазири Андрей Кобяков, Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, Қирғизистон бош вазири Темир Сариев, Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Тожикистон бош вазири Кохир Расулзодалар қатнашмоқда. Туркманистондан учрашувда вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари қатнашмоқда. Озарбайжон ва Ўзбекистонда эса бош вазир ўринбосарлари қатнашмоқда, Украинадан эса ушбу мамлакатнинг Тожикистондаги элчиси Виктор Никитюк иштирок этади.

Йиғилиш иштирокчиларини эрталаб Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қутлади.

Йиғилиш кун тартибига 40 атрофида хужжатлар киритилган. Уларнинг бир қисми МДҲ аъзо давлатлар ҳаво хужумига қарши мудофаани ривожлантириш масаласининг молиявий жиҳатлари ва мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво хужумига қарши мудофаани мувофиқлаштириш бирлашган тизимини ривожлантиришга бағишланган.

Шунингдек, МДҲ мамлакатларида оператрлараро электр алоқаси хизматларини кўрсатишда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисидаги келишув ҳам имзолашга тайёрланган.

МДҲ 2020 йилгача бўлган иқтисодий ривожи стратегиясининг учинчи босқичини амалга ошириш бўйича режаларни ҳам қабул қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, МДҲ 25 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар ҳам тасдиқланади.

2016 йилда МДҲ Қирғизистон раислик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: